
Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи вакил - Бизнес-омбудсман томонидан натижали ишлар олиб борилмоқда.
Ўтган йил давомида тадбиркорлардан 9 минг 127 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг 51 фоизи бўйича уларнинг ҳуқуқлари тикланди, қолганлари бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Бу ишларга мисол тариқасида бир ҳолатни келтириб ўтиш мумкин. Бизнес-омбудсманга Фарғона вилоятида фаолият юритувчи "Умид сервис" (номи ўзгартирилган) хусусий корхонаси ортиқча ҳисобланган қарздорлик ва пенядан норози бўлиб, мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, корхона ҳисоб-варағида 12 миллион сўм қарздорлик ва 38 миллион сўм ортиқча тўлов кўрсатилган. Аммо Қувасой шаҳар солиқ инспекцияси корхонанинг аслида 50 миллион сўм солиқ қарзи ва 36 миллион сўм пеня борлигини таъкидлаган.
Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида тадбиркорнинг ҳисоб-варағига акциз солиғи бўйича хатолик билан киритилган солиқ қарздорлиги ва унга ҳисобланган пеня солиқ органи томонидан бекор қилинди ва тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалалар | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
| Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
| Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалалар | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Джизакская область |
| Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижанская область |