
Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари иштирокидаги навбатдаги оммавий сайёр қабул Иштихон туманида ўтказилди.
Қабулда вилоят суди, прокуратураси, ички ишлар, солиқ ва адлия бошқармалари раҳбарлари, Халқ қабулхонаси масъуллари аҳолининг суд-ҳуқуқ ва бошқа масалаларга оид мурожаатларини тинглади. Муаммоларнинг аксарияти шу ерда мутасаддилар иштирокида ҳал этилиб, фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунча берилди.
Жумладан, вилоят суди раиси О.Ҳайитов ва вилоят маъмурий суди раиси Т. Файзиев ҳамда судьялар фуқароларнинг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан мурожаатларини кўриб чиқдилар.
Қабул давомида суд органларига 12 та мурожаат тушди ва уларнинг қонунга мувофиқ келадиганлари ижобий ҳал қилинди, қолганлари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда тегишли тартибда аризалар олинди.
Содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазосини ўтаётган 6 нафар фуқаро қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлигини, бундан буён соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришини билдириб, жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилишни сўради. Тадбир давомида Жиноят ишлари бўйича Иштихон туман судининг сайёр суд мажлиси ўтказилиб, мурожаатлар ижобий ҳал этилди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
| Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Джизакская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Ишонч телефони | 11 Март 2024 | 22 Июнь 2024 | Ташкентская область |