Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Мурожаатчиларни ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари эшитди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси ва вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларининг навбатдаги сайёр қабули Жомбой туманида ўтказилди.

Унда Халқ қабулхонаси, вилоят суди, прокуратура, ички ишлар, адлия ва солиқ бошқармалари масъуллари, туман ҳокимлиги ва секторлар раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир аввалида тумандаги маҳаллаларда “Ёшлар дафтари”га киритилган 27 нафар йигит-қиз, “Аёллар дафтари”га киритилган 20 нафар аёлга ўзини -ўзи банд қилиши ва доимий даромад манбаига эга бўлиши учун тикув машинаси, пишириқ пишириш печи, мотокультиватор сингари воситалар топширилди. Шунингдек, бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, 135 та корхона ва ташкилот, тадбиркорлик субъекти томонидан ишсиз фуқароларга 500 дан ортиқ вакант иш ўринлари таклиф этилди.

– Тикувчилик бўйича касб-ҳунар ўрганганман, – дейди Гулноза Бозорова. – Лекин тикув машина йўқлиги сабабли бу иш билан шуғуллана олмаётгандим. Маҳалламиздаги хотин-қизлар фаоли ва ҳоким ёрдамчиси бандлигимни таъминлашга кўмаклашишини айтишганди. Мана бугун тикув машина берилди, энди ҳунар орқали рўзғор учун пул топишим мумкин. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларининг қабулида жомбойлик фуқаролар бузилган ҳуқуқларини тиклаш, ишга жойлашиш, уй-жойга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш, оила ва никоҳ, солиқ ва банк кредитлари масалалари юзасидан тегишли органлар масъулларига мурожаат қилиб, муаммоларига ечим топдилар. Зарур тавсия ва ҳуқуқий маслаҳат олдилар.

Жумладан, вилоят ИИБ бошлиғи Р.Маматовнинг қабулида бўлган Ойсара Бозорбоеванинг оилавий низони ҳал этиш, Ўктам Холмуродовнинг кредит масаласидаги мурожаати ижобий ҳал этилди. Пробация назоратидаги 5 нафар шахснинг белгиланган жазодан муддатидан олдин озод этиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилди. 10 нафар ёшга ID-карта топширилди.

Сайёр қабул давомида қайд этилган ҳар бир мурожаатни белгиланган муддатда кўриб чиқиш ва имкон қадар ижобий ҳал этиш юзасидан масъуллар белгиланди.

26.09.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалаларВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалаларВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлигиВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Джизакская область
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Ташкентская область

полезные ресурсы