
Бухоро вилояти 4-сектор раҳбари Д.Юлдашев ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, аҳоли мурожаатларини ўрганиш, уларнинг муаммоларига жойида ечим топиш мақсадида сайёр қабул ўтказмоқда.
Жумладан, Вобкент тумани “Кўлодина” маҳалла фуқаролари йиғинида ўтказилган сайёр қабулда маҳалла еттилиги, туман халқ қабулхонаси ҳамда тегишли ташкилот вакиллари қатнашди. Унда фуқаролар томонидан турли ижтимоий масалалар юзасидан 15 га яқин мурожаатлар ўрганилди.
– Сектор раҳбарига соғлигимни тиклаш мақсадида дори-дармонга муҳтожлигимни сўраб мурожаат қилгандим, мурожаатим шу ернинг ўзида ижобий ечим топди ва керакли дори-дармон воситалари етказиб берилди, – дейди Кўлодина маҳалласида яшовчи Самия Рашидова.
Қабул давомида ўнга яқин мурожаат шу ернинг ўзида ҳал этилди. Айрим мурожаатлар қонуний тартибда ўрганиш юзасидан масъуллар томонидан назоратга олинди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалалар | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
| Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалалар | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
| Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Джизакская область |
| Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Ташкентская область |