Shavkat Mirziyoyev
Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Сайёр қабулда мурожаатлар ижобий ҳал этилди

Хатирчи туманида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Навоий вилояти бошқармаси раҳбари Қаҳрамон Ражабов ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Нурали Сафоев иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, халқнинг дарду ташвишларини ўз вақтида ўрганиб, ижобий ҳал этиш устувор аҳамиятга айланиб улгурди.  

Туманнинг Боғишамол маҳалласида ташкил этилган қабулда фуқароларнинг тиббий-ижтимоий муассасаларда даволаниши ва реабилитация дастурини ўташ учун йўлланма бериш, соғлигини тиклаш учун моддий ёрдам ажратиш, протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш, ногиронликни белгилаш масалаларига доир 30 дан зиёд мурожаати тингланиб, уларни қонун доирасида ҳал этиш чоралари белгиланди. 

–Миришкор маҳалласида истиқомат қиламан, – дейди Н.Тўқсонова. – Сайёр қабул бўлаётганлигини эшитиб келдим. Оиламизда ногирон фарзандим бор. Унга электр юритмали аравача ажратиш масаласида мурожаат қилган эдим. Мурожаатим ижобий ҳал этилди. Хурсандман

Туманнинг олис маҳаллаларидан бири Кўксарой маҳалласида ташкил этилган сайёр қабулда эса 18 та мурожаат қабул қилинди.

Тадбир давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг муаммолари хонадонларига борган ҳолда ҳам ўрганилди.

Албатта, сайёр қабулда тингланган ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турибди. Муаммоларни ўрганишга ана шу нуқтаи назардан ёндашилиб, фуқароларнинг мурожаатларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди. Вақт ва маблағ талаб этадиган муаммолар ижросини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, назоратга олинди.

22.08.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта товонини қоплашИшонч телефони20 Июнь 202421 Июнь 2024Республика Каракалпакстан
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Республика Каракалпакстан
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хорезмская область
Светофор, йўл белгилари, радарлар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш йўлини чизиш сўровлариИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хорезмская область
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область

полезные ресурсы