Shavkat Mirziyoyev
Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Сарҳисоб: Қорақалпоғистонда амалга оширилган ишлар ўз натижасини бермоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Оролбўйи ҳудудидаги фаолиятини давом эттирмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистондаги 16 та туман ва шаҳарлардаги 403 та маҳаллада ўтказилган ўрганишлар ҳамда Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар асосида аҳоли турмуш шароитини  яхшилаш бўйича ўтган бир ой мобайнида қатор ишлар амалга оширилди.

Илк босқичда 64 та сектор кесимида ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш, ишсизлик даражасини камайтириш, ёшлар орасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалалар бўйича ойма-ой «маҳаллабай» ва «туманбай» режа-графиклари ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.  

Натижада ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш мақсадида 8,7 километр йўл асфальт қилинди, 101 километр ички йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизилди. Электр таъминотини яхшилаш учун 126 та трансформатор таъмирланиб, 9 таси янгидан ўрнатилди. Симёғочлар алмаштирилиб, қўшимча 548 та устун, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун 50,2 километр  сув тармоғи тортилди. Бундан ташқари, 238 та газ тақсимлаш пункти,  тармоқлар капитал таъмирланди.  

Маҳаллаларнинг  ички йўллари кўркамлиги унинг ободлигидан нишона. Шу маънода ҳудуддаги 62 километр ички кўчалар тартибга келтирилиб, лоток, ариқ, канал ва коллектор-зовурлар тозаланди.  

Оролбўйи ҳудуди бўйича жами 5 611 нафар фуқаронинг  бандлиги мавжуд бўш иш ўринлар, ўзини ўзи банд қилиш, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун экин ери ажратиш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали таъминланди.  

Жойларда аҳоли ва ёшлар орасида тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида маҳалла «еттиликлари» билан ҳамкорликда  68,5 миллиард сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилишига эришилди.  

Аҳоли соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш мақсадида  фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 721 нафарига даволаниш учун ордер берилиб,  98 нафар беморда бепул жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Ўтган ой давомида ижтимоий кўмакка муҳтож «Аёллар дафтари»даги 4 мингдан зиёд хотин-қизга 1,6 миллиард сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари,  60 га яқин ишсиз хотин-қизга тикув машиналари, пиширув печлари, мотокультиваторлар топширилди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

10.07.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Ташкентская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир масалаларИшонч телефони8 Август 202420 Август 2024Ташкентская область
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Республика Каракалпакстан

полезные ресурсы