
Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Халқ дарди билан яшаш, халққа хизмат қилиш – энг асосий вазифамиз!” шиори остида ўрганишлар таҳлили ва устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда давлат фуқаролик хизматчилари ўз вазифаларига шахсий масъулиятини янада ошириши лозимлиги таъкидланди. Мурожаатлар билан ишлашда ҳар бир фуқарога алоҳида ёндашиш, эътиборсиз бўлмаслик, масалалар муддатини инобатга олган ҳолда кечикишига йўл қўймаслик ва мурожаатларни ижобий ҳал этишда сектор раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорлик самарали натижа бериши ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир сўнгида аҳоли томонидан 2023-2024-йил биринчи чорак давомида келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди ва йўл қўйилаётган мавжуд камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим вазифалар муҳокама қилинди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Светофор, йўл белгилари, радарлар ўрнатиш ва пиёдалар ўтиш йўлини чизиш сўровлари | Ишонч телефони | 31 Август 2024 | 10 Сентябрь 2024 | Хорезмская область |
| Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Республика Каракалпакстан |
| Янги МТТ қуриш | Ишонч телефони | 23 Август 2024 | 28 Август 2024 | г. Ташкент |