Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Кексалар ва нуронийлар ҳамиша эътиборда

Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини ошириш борасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси таҳлили қандай?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда шу ҳақда сўз борди.

Давлатимиз раҳбарининг “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  фармони билан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги нуронийларнинг  манфаатларини ҳимоялаш  соҳасидаги ваколатли давлат органи сифатида белгиланди.  

Президентимизнинг 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарори бу борада янада муҳим ўзгаришларни бошлаб берди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ва шаҳарларда таркибига 15 нафардан жами 3320 нафар тажрибали, обрў-эътиборли кексалар жамланган Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари тузилди.

Масъул вазирлик ва идоралар, айниқса, “Нуроний” жамғармаси билан яқин ҳамкорликда кексаларни ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш, уларга эътиборни кучайтириш бўйича маҳалла даражасида тизим яратилди.

Масъул вазирлик ва идоралар ҳамкорлиги йўлга қўйилди.

Давлатимиз раҳбарининг “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан маҳаллаларда ташкил этилган “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари ва “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик кенгашларига 300 минг  нафарга яқин ижтимоий фаол нуронийлар жалб этилди.

Улар томонидан жорий йилда 144 минг  11 та жамоатчилик ва тарғибот, жумладан, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар, оилавий ажримларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ташкил этилди.

Тегишли вазирликлар билан биргаликда ҳар бир олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига 5 нафардан, мактабларга 3 нафардан нуронийлар, жумладан, фахрий ўқитувчилар  бириктирилиб, улар томонидан ўқувчиларнинг дарсларда иштирокини ўрганиш, амалий кўмаклашиш, ота-оналар билан мулоқот қилиш тажрибаси жорий қилинди.

Умумтаълим мактабларида “Нуронийлар тарбиявий соати” ташкил этилди.  Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари  ва “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари томонидан умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг давоматлари бўйича жамоатчилик назорати ўрнатиш, сабабсиз дарс қолдирган ўқувчиларнинг ота-оналари билан  тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш амалиёти йўлга қўйилди.  

Президентимизнинг “Ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ҳамда “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарорларига мувофиқ, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази билан  2 та қўшма дастур ижрога қаратилди.

Ёшлар тарбиясида нуронийларнинг бой ҳаётий тажрибасидан унумли  фойдаланиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда муносиб иштирок этаётган кексаларни рағбатлантириб бориш мақсадида жойларда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” танлови ўтказилиши белгиланди.

Танлов Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика “Нуроний” жамғармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ҳар йили бир марта икки босқичда ўтказилади.

Танлов низомига кўра туман ва вилоят даражасида энг юқори кўрсаткичга эришган нуронийлар “Нуроний” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 10 миллион сўмгача рағбатлантирилади. Айни кунларда ҳудудларда танловнинг сектор босқичлари якунланиб, туман (шаҳар) босқичлари ўтказилмоқда.              

Давлатимиз раҳбарининг “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорида кексаларни қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар белгиланган.

Апрель ойида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Молия ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг қўшма қарори қабул қилиниб, эҳтиёжманд кексаларни қўллаб-қувватлаш ва нуронийларнинг турмуш даражасини оширишга доир чора-тадбирларни “Нуроний” жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш, маблағ ажратиш, харажатларини қоплаш ва компенсация қилиш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан санаторийларда бепул соғломлаштирилиши режалаштирилган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексаларнинг; шароити оғир ва кам таъминланган кексаларнинг; шунингдек, оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлган 4 мингдан ортиқ кексаларнинг рўйхати шакллантирилди.

Нуронийларнинг жисмоний тарбия ва спорт турларига, шунингдек, театр ва музейларга бўлган қизиқиш ва талаблари ўрганилиб, масъул ташкилотларга маълумот тақдим этиб борилмоқда.

Маҳаллаларда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар, мактабларда ўқувчиларнинг дарсларни ўзлаштириши, давомати, бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан фуқароларни иш билан таъминлаш даражаси ва бошқа давлат хизматларининг кўрсатилиши бўйича “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари томонидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича йўриқнома тайёрланди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг раҳбарлиги ва бевосита иштирокида вилоятларда “Эътибор, эъзоз ва эҳтиром” тадбирлари ўтказилиб, давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган нуронийлар билан бир қаторда, ҳудудларни  ривожлантиришда муносиб хизмат кўрсатган марҳумлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилмоқда. Бугунги кунгача марказий ва ҳудудий телеканаллар билан ҳамкорликда 245 нафар ана шундай инсонларнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида қисқа метражли фильмлар тайёрланиб, тадбирлар давомида намойиш этилди.

Барча маҳаллаларда давлат ва жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшган, обрў-эътиборли кексалар иштирокида “Кекса авлод учрашувлари” тадбирлари ўтказилмоқда.

16.06.2022

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан

полезные ресурсы