Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
“Уч авлод учрашуви” элчилар нигоҳида

Тошкент вилоятининг турли миллатлар ва авлодларга мансуб инсонларини Юқоричирчиқ туманининг “Гулистон” маҳалласидаги яна бир кенг-аҳил даврада бирлаштирган навбатдаги дўстлик ва меҳр байрами юқори нотада бошланди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари, миллий маданий марказлар вакиллари, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб эл-юрт ҳурматини қозонган нуронийлар, фаол ёшлар жам бўлган бу дилбар фестивалда Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз, Туркманистон республикаларининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчилари, Россия ва Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчихоналари масъуллари оила аъзолари билан иштирок этгани фестивалга ўзгача шукуҳ, барчага бирдек завқ бағишлади.

Абдужаббор Раҳмонзода, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

“Бу ерда йиғилган уч авлод вакиллари – Ўзбекистон фахри. Бугунги байрамларда турли миллат вакилларини – тожик, ўзбек, қирғиз, қозоқ, рус каби кўплаб халқларга мансуб ватандошларни кўришимиз мумкин. Сезилиб турибдики, улар бир тану бир жон бўлиб, шундай заминда тотувлик ва иноқликда яшаётганликларидан жуда ҳурсандлар. Бу, албатта, ҳар бир давлат учун катта ютуқдир. Бу муҳитни асраб-авайлаш эса ҳар бир ватандош учун ҳам фарз, ҳам қарздир”.

Бундай дўстлик-аҳиллик айёмига мезбонлик қилган “Гулистон” маҳалласи – Юқоричирчиқ туманининг чекка бир қишлоқларидан бири бўлиб, бу ерда ўзбек, қозоқ, корейс, рус, татар, тожик, қирғиз, туркман ва бошқа миллатларга мансуб аҳоли ҳамжиҳатликда тотув ҳаёт кечирмоқда. “Обод қишлоқ” дастури асосида қишлоқда янги ижтимоий соҳа объектлари, йўллар ва бошқа объектлар янгилангач, Гулистон қишлоғи чин маънода Гулистонга айланди.

Фестивалга ташриф буюрган дипломатик корпус вакилларининг таъкидлашича, бу каби ҳар бир байрамда миллатлараро дўстлик муҳити, авлодлар ўртасидаги самимият, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш гўзал бир анъанага айланиб бормоқда.

Дархан Сатибалди, Қозоғистон Респyбликасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

“Жамият бирлашиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз. Юқоричирчиқда яшовчи турли миллат вакиллари қачонлардир бу ердан кетишган ва сўнгги пайтда уларнинг кўпчилиги ўз Ватанларига қайтиб келишди. Бу, албатта, катта кўрсаткич. Кўп миллатли халқ бирга яшайди ва  ишлайди, келажакни бирга қуради. Энг асосийси, бу ерда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик ва тинчлик. Бунинг ҳаммаси Ўзбекистон раҳбариятининг сай-ҳаракатлари  туфайли амалга ошмоқда”.

Асли бу байрам Юқорирчиқда эрта тонгдан бошланди. Турли миллатларга мансуб таниқли давлат ва жамоат арбоблари, фаол ёшлар сўнгги йилларда туманда амалга оширилган йирик бунёдкорлик ишлари – Мустақиллик, Алишер Навоий майдонлари, хотира музейи, теннис маркази, айти парк каби сўнгги беш йилликдаги янги объектлар билан танишар экан, бугунги ислоҳотларнинг ҳаётбахш натижалари, ёшларга яратиб берилган юксак имконият-у шароитлар, кўпмиллатли аҳил оила, ягона Ватан –  Янги Ўзбекистонни барпо қилиш йўлида бир мушт бўлиб бирлашиш масъулияти мулоқотларнинг асосий мавзуси бўлди.

Ободлик, бунёдкорлик ҳаракати мамлакатимизнинг барча жойини қамраб олмоқда. Шу боис ҳам таниқли давлат ва жамоат арбоблари инсон қадрини энг олий нуқтага олиб чиққани учун ҳам Ўзбекистонда сўнгги йиллардаги ҳаётбахш ислоҳотларга тарихий ўзгаришлар деб баҳо бермоқда.

Буюк мақсадларнинг ибтидоси-ю интиҳоси эзгуликдир. Гулистондаги дўстлик фестивалида ҳам эзгу ният, эзгу сўз, эзгу амал бирлашган нуқтада бунёдкорлик қудрати ўз сўзини айтиши кўп бора таъкидланди.

Фестивалда миллий-маданий марказлар фаоллари ташкил қилган тақдимотлар, турли тилларда намойиш этилган бадиий дастурларда юртимизда ҳукм сураётган миллатлараро дўстлик-тотувлик муҳити тараннум этилди.

Вадим Митрофанов, Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчиси:  

“Жуда ажойиб байрам. Бу ерда бўлиш ва катта-ю кичикнинг ўзаро ҳурмати, эҳтиромни кўриш мени ҳурсанд килди. Устозларининг эришган ютуқлари ва ҳаёт йўли ҳақида  эшитиш ёш авлод учун қизиқ ва ибратлидир. Турли миллатларнинг бир ерга жам бўлгани эса мазкур тадбирнинг тарбиявий аҳамиятини янада кучайтиради. Бу Ўзбекистоннинг кўп миллатли давлат экани ва барча тенг ҳуқуқли эканидан далолатдир”.

Мулоқотларда мамлакатимизда 30 июль куни Халқлар дўстлиги куни этиб белгилангани кўпмиллатли халқимизни ягона аҳил оила сифатида янада жипслаштиришга хизмат қилаётгани кўп бора таъкидланди.

Ислоҳотлар ривожи, тараққиёт суръати авлодлар ўртасидаги ўзаро боғлиқ эзгу ришталарни мустаҳкамлаш билан чамбарчас боғлиқ. Мазкур фестивалда ҳам Тошкент вилоятидаги давлат ва жамоат арбоблари, турли тармоқларда меҳнат қилаётган турфа миллат вакиллари, ўз соҳасида катта ютуқларга эришган ёшлар бир сафда жамланди. Эл-юрт равнақига муносиб ҳисса қўшаётган уч авлод вакилларидан бир гуруҳига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари топширилди.

Гулистон маҳалласидаги меҳр байрами анчагача давом этди. Таниқли санъаткорлар, турли миллат вакилларининг Ватан, дўстлик, ёшлик, меҳр-муҳаббат мавзуларида янграган ранг-баранг куй-қўшиқларини тингларканмиз, эзгулик дилларни дилларга боғлаши, қалб сарҳадларини кенгайтириши, муштарак қадриятларни уйғунлаштириши ва буюк мақсадлар йўлида бирлаштиришига яна бир бор амин бўлдик.

02.10.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область

полезные ресурсы