Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
670 та кўп квартирали уйни иссиқлик билан таъминлаш ҳолати яхшиланади

Ҳозир мамлакатимиздаги 37 минг 402 та кўп квартирали уйнинг 34 минг 894 тасини 4 минг 430 та ширкат бошқармоқда. 2 минг 378 та уйда эса ўзини-ўзини бошқараш тизими йўлга қўйилган.

4 минг 430 та ширкатнинг молиявий ҳолати ўрганилганда, 1 минг 351 таси яхши, 1 минг 903 таси ўрта ва 1 минг 176 таси оғир ҳолатда экани аниқланди. Ҳозирда “оғир” тоифадаги ширкатлар тугатилиб, улар тасарруфидаги уйлар бошқарув ташкилотларига ўтказилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг “2020 йил натижалари, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда 2021 йил Давлат дастурида белгиланган уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш борасидаги устувор йўналиш ва вазифалар” мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.  

– 2017-2020 йилларда кўп квартирали уйларни таъмирлаш дастури доирасида тижорат банклари томонидан 3 минг 966 та ширкатга ўртача 3 йиллик муддат билан 1,45 триллион сўм кредит маблағи йўналтирилди, – дейди Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Назиржон Назиров. – Жорий йилнинг январь ҳолатига кредит маблағларининг энг кам қайтариш фоиз ставкаси йил сайин ошмоқда. Натижада 1,69 триллион сўмдан иборат кредитор қарздорлиги вужудга келди ва унинг 73,4 миллиард сўми муаммоли кредитлардир. Шунингдек, аҳоли ширкатлар мажбурий бадал тўловларидан 192,7 миллиард сўм қарз бўлиб қолган.  

Вазирлик томонидан “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 2 минг 136 та кўп квартирали уйда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бунинг учун тижорат банкларининг 121,9 миллиард сўм кредит маблағлари жалб этилди. 1 минг 906 та кўп квартирали уйнинг том қисми, 2 минг 271 тасининг фасади ва 5 минг 816 та кириш йўлаги таъмирланди. Шу тариқа, 2017 йилда 118 та, 2018 йилда 132 та, 2019 йилда 134 та ва 2020 йилда 149 та лифт янгисига алмаштирилди. Бу ишлар натижасида 3 миллионга яқин аҳолининг турмуш тарзи ва яшаш шароитлари тубдан яхшиланди.

2020-2021 йилларда 5 та марказий қозонхона - Жиззах шахридаги “РК-14”, Янгийўл шаҳридаги “РК-1” ва “Турон”, Самарқанд шаҳридаги “РК-1”, Фарғона шаҳридаги РК-3 иссиқлик тармоқларида модернизация ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳа якуни бўйича 670 та кўп квартирали уйни иссиқлик энергияси билан таъминлаш кўзда тутилган.  

Кўп квартирали уйларнинг техник ҳолатини яхшилаш, бошқариш тизимини такомиллаштириш, кўп квартирали уйлар бошқариш органларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, бошқарув сервис компанияларни ривожлантириш борасида ҳудудларда тўпланган ижобий тажрибани янада оммалаштириш кўзда тутилган.

10.02.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан

полезные ресурсы